Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисидаги қонун қабул қилинди

2 дақиқа ўқиш5.5K
Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисидаги қонун қабул қилинди
«Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган, Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган.

Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслиги;
- қонунийлик;
- маъмурий-ҳудудий бирликлардаги давлат бошқарувининг самарадорлиги;
- маъмурий-ҳудудий бирликларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилиши.

1. Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллардан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.
2. Қорақалпоғистон Республикаси туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардан иборат.
3. Вилоятлар туманлардан, шунингдек вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарлардан, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардан иборат. Вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар доирасида ҳам туманлар ташкил қилиниши мумкин.
4. Вилоятларнинг маъмурий-ҳудудий чегаралари доирасида республика бўйсунувидаги шаҳарлар бўлиши мумкин.
5. Тошкент шаҳри туманлардан иборат.

Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларини ҳамда вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарлари) ҳокимларининг илтимосномаларини кўриб чиқиш ҳамда давлат экспертизасидан ўтказиш мақсадида ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раҳбарлари киритилади.

Кўриб чиқиладиган масалалар мазмунига қараб, комиссиялар таркибига давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарлари) ҳокимлари томонидан ташкил этиладиган комиссиялар таркибига кўриб чиқиладиган масалалар мазмунига қараб, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари киритилиши мумкин.

Комиссияларнинг ишлаш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Вилоятларни тузиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- вилоятни тузиш ёки тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳалари;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
вилоят чегараларининг ва вилоят таркибига ҳудудлари ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда вилоят чегаралари чизиғининг тавсифи (вилоятни тузиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
- таркибига тугатилаётган вилоят ҳудуди ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари чизиғининг тавсифи (вилоятни тугатиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
- вилоятни тузиш ёки тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?