Янги ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университети адвокатлик фаолияти, халқаро арбитраж ва низоларни ҳал этиш, спорт ҳуқуқи, интеллектуал мулк ва ахборот технологиялари ҳуқуқи каби мутахассисликлар бўйича магистрлар тайёрлашни бошлайди, деб хабар бермоқда университет ахборот хизмати.
Қайд этилишича, истиқболда коррупция муаммоларига доир янги мутахассислик очиш ҳам кўзда тутилган.
Жорий йилда ТДЮУ магистратура босқичига 2 минг 789 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, уларнинг 150 нафардан зиёди ўқишга қабул қилинади. Бу сафарги кириш имтиҳонлари фақатгина тест синовларидан иборат. Мазкур амалиёт университетда илк бор жорий қилинмоқда.
“Яна бир янгилик шундаки, эндиликда баъзи тоифадаги магистрантлар ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий шаклда таълим олиши мумкин. 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонига мувофиқ кейинги ўқув йилидан бошлаб ҳуқуқшунослик соҳасида бакалавриатни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга магистратурага имтиҳонсиз кириш имконияти яратилади.
Фақат бу ҳолда улар тўлов-контракт суммасининг 50 фоизини тўлаши ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг юридик факультетлар, лицей ёки техникумларда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини зиммасига олиши керак”, дея университет ахборот хизмати раҳмати Наргиза Умарованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Умарованинг қўшимча қилишича, магистратурага тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида кириш имтиёзи давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг марказий аппаратида камида беш йил мобайнида юридик мутахассислик бўйича ишлаб келаётган раҳбар ходимларга ҳам тегишли. Бундай имконият, шунингдек, юридик техникумларнинг раҳбар ва педагогларига тақдим этилмоқда. Улар техникумда камида уч йил ишлаган бўлиши ҳамда магистратурани тамомлагач таълим даргоҳида ёхуд адлия органларида яна камида уч йил узлуксиз ишлаб бериши шарт. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»