Бугун, 14 сентябрь куни Андижон вилоятида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатларининг қўшма сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги 383та мактабда янги ўқув йили бошланишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинди.
Kun.uz мухбири хабар қилишича, вилоятдаги бошқа мактаблар 20 сентябрга қадар босқичма-босқич очилади. Фақатгина ўқитувчиларида коронавирус инфекцияси аниқланган мактабларнинг иш фаолиятини бошлаши кечиктириб турилади.
Вилоятда 764та мактаб мавжуд бўлиб, янги ўқув йили арафасида барча таълим даргоҳларида ҳар куни синф кесимида ўқувчиларнинг кириб келиши, синф хоналарига жойлашиши ҳамда танаффусларни ўтказиши бўйича репетициялар олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни Андижон вилоятида 2020-2021 ўқув йили доирасида 61та мактаб синов тариқасида ўз фаолиятини бошлаган. Ўқувчилар ижтимоий масофа сақлаб, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда таҳсил олишга киришишган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди