2 349
Сирдарёда Nexia’сининг давлат рақами белгисини қоғоз билан яширган ҳайдовчига чора кўрилди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБга йўлланган фотосурат асосида Nexia’сининг давлат рақами белгисини картон қоғоз билан беркитган ҳолда, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган ҳайдовчи маъмурий жаримага тортилганини хабар қилди.
«Ҳайдовчи машинасини хоҳлаганича юқори тезликка чиқариб тезликни ўлчаш мосламаларига тушмаслиги ёки маълум жаримани тўлашдан қутулиши мумкиндир, лекин ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйишини қандай тушуниш мумкин.
Ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш вақтида белгиланган тезликдан оширмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз», – дейилади бошқарма ахборотида.
Хабарда Сирдарё вилоятида машинасининг давлат рақами белгисини яшириб ҳаракатланган ҳайдовчига қандай миқдордаги маъмурий жарима тайинланганига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ Қашқадарё вилояти Китоб шаҳрида Nexia русумли транспорт воситасининг орқа томонига ўрнатилган давлат рақами белгисини ечиб, ўрнига ўз исми ёзилган қоғозни ёпиштириб олган ҳайдовчи жаримага тортилгани хабар қилинганди. Аниқланган ҳолат юзасидан Маъмурий жавобаргарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича маъмурий баённома расмийлаштириб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима белгиланган, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Шунингдек, TikTok видеосервисига автомобиль давлат рақамини яширувчи автоматлаштирилган пардача видеосини жойлаштирган тошкентлик ҳайдовчи жаримага тортилгани тўғрисида ҳам хабар берилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди