2 791
Ҳуқуқшунос: Имтиёзлар нотўғри қўлланган, абитуриентлар билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак
Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев турли халқаро ва республика миқёсидаги танловларда ғолиб бўлган спортчилар имтиёзли равишда берилган квота доирасида грантга қабул қилингани, натижада кўплаб йўналишларда 189 балл олганлар контрактга тушиб қолганига эътибор қаратди.
ДТМ берган расмий баёнотга кўра, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан спортчилар мавжуд квота ичида қабул қилиниши керак. Ҳа, ҳақиқатан ўша 12 йил олдинги ҳужжатда шундай ёзилган.
Аммо 2020 йил 24 январь куни президентнинг 5924-сонли фармони қабул қилинган.
Фармоннинг 12-бандига кўра, «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлигининг 2020 йил 1 февралдан бошлаб спорт соҳасидаги ютуқларни муносиб равишда рағбатлантиришни назарда тутувчи қуйидаги таклифларига розилик берилган:
а) олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган олий таълим муассасаларига (тиббиёт йўналишидан ташқари) қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилиш.
«Кўриб турганингиздек, президент фармонида спортчиларга қўшимча давлат гранти ажратилиши белгилаб қўйилган. Яъни улар бошқа билимлиларга халақит бермаслиги керак эди.
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга кўра, президент фармони Вазирлар Маҳкамаси қароридан устун туради ва 2 хил қоида келтирилган бўлса, фармонда белгилангани кучга эга бўлади.
Шунга кўра, квота ичида қабул қилинган барча спортчиларга қўшимча грант ажратилиши керак ва натижада қолганларнинг ўрни қайта ҳисобланиши лозим, деб ҳисоблайман», дея ёзади ҳуқуқшунос.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Жисмоний тарбия ва спорт вазири 18 сентябрь куни имзолаган хат нусхаси тарқалганига эътибор қаратилган.
Ҳақиқийлиги ҳозирча расман тасдиқланмаган ушбу хатга вазирлик имтиёз берилиши керак бўлган спортчилар рўйхатини илова қилган ҳамда улар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши ҳақида ёзилган.
Ҳуқуқшунос мазкур ҳолат бўйича масъул ташкилотлардан расмий изоҳ сўраган.
«Лекин яна бир нарса, агар барча спортчилар қўшимча квотага ўтказилгани билан, 189 балл олганлар грантга киришига тўсқинлик қиладиган яна бир тоифа имтиёзчилар барибир сақланиб қолиши мумкин. Булар «Темурбеклар мактаби» битирувчилари бўлиб, уларга қўшимча балл берилади ва уларнинг кўпчилигининг баллари 189 баллдан ошиб кетган. Ҳа, шунақа, Ўзбекистон ана шундай мантиқсиз имтиёзлар мамлакати. Бу мавзуга яна қайтамиз», дея постини якунлайди Хушнудбек Худойбердиев.
Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни 2020-2021 йилги ўқув йили учун ОТМларга кириш имтиҳонларининг натижалари эълон қилинди. Қатор олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар тестларни 100 фоиз тўғри ечган бўлса ҳам имтиёзли абитуриентлар туфайли давлат бюджети асосида ўқишга қабул қилинган талабалар қаторига кира олмади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди