Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистондан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Norma’нинг ёзишича, Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига қуйидаги бандлар киритилди:
- хусусий бандлик агентлиги томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни лицензияловчи органнинг «labor-migration» ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиш;
- хизматлар кўрсатиш тўғрисида бажарилган шартномаларга оид архив материалларини шакллантириш ва сақлаш;
- хусусий бандлик агентлиги тўғрисидаги, шунингдек, унинг филиаллари ва ваколатхоналари ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни 7 иш куни ичида хабардор қилиши.
Бундан ташқари, захирага қўйиладиган маблағларнинг энг кам миқдорига доир талаблар ўзгартирилди:
ариза берувчининг шакллантирилган устав фонди маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 8 500 баравари миқдоридаги маблағлар (илгари 50 000 АҚШ доллари эди) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси депозит ҳисобрақамига захирага киритилади.
Лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилди, унга мувофиқ ариза берувчи ахборот-коммуникация тармоқлари орқали ЭРИдан фойдаланган ҳолда ариза билан мурожаат этиши лозим бўлади. Барча илова қилинадиган ҳужжатлар, шу жумладан «Ягона миллий меҳнат тизими»га киритилган маълумотлар электрон шаклда тақдим этилади.
Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш учун лицензияловчи органга қуйидагиларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди:
- хусусий бандлик агентликларининг ҳудудлари ва биноларига монеликсиз кириш;
- барча зарур ҳужжатлар билан танишиб чиқиш;
- мансабдор шахслардан текширув ўтказиш чоғида аниқланган қоидабузарликлар фактлари юзасидан ёзма тушунтиришлар олиш;
- қонунбузарликларни бартараф этиш учун етарли бўлган муддатларни белгилаш;
- текширувлар натижалари асосида хулоса тузиш;
- судга мурожаат қилиш юзасидан тегишли қарорларни қабул қилиш;
- лицензия олмай фуқаролар хорижда ишга жойлаштирилганлиги ёки лицензия битимида назарда тутилмаган хизматлар кўрсатилганлиги аниқланганлиги тўғрисидаги материаллар ва маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш./list]
Ҳужжат 3.12.2020 йилдан кучга кирди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»