Numbeo портали дунё мамлакатларидаги жиноятчилик ва хавфсизлик даражаси бўйича 2021 йилга мўлжалланган индексини эълон қилди. У 100 баллдан ҳисобланади: жиноятчиликни баҳолаш мезонлари қанча паст бўлса, хавфсизлик кўрсаткичи шунчалик юқорилайди.
2021 йилда Ўзбекистон жиноятчилик кўрсаткичи 34,70 балл, хавфсизлик кўрсаткичи 65,30 баллни ташкил этди. Мазкур кўрсаткичлар билан республика хавфсизлик борасида дунёда 40-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Спутник хабар берди.
Янгиланган рейтингга кўра, Ўзбекистон давлати ўз позициясини Литва ва Кувайтга бой берди, аммо Венгрия ва Германиядан олдинга ўтди.
Ўзбекистон жиноятчилик даражасига кўра Осиёда 19-ўринни (2020 йилда 12-ўрин) ва жиноятчик бўйича қитъадаги 43 давлат орасида 25-ўринни эгаллаб турган бўлса, Марказий Осиёда энг хавфсиз мамлакатга айланди. Қирғизистон эса энг хавфли давлат деб топилди.
Жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган бешликка — Венесуэла (84,25), Папуа-Янги Гвинея (80,24), ЖАР (77,07), Афғонистон (76,37) ва Гондурас (74,78) киритилган.
Жиноятчилик даражаси паст бўлган дунёдаги энг хавфсиз мамлакат сифатида Қатар (12,29), ундан кейинги ўринларда Тайван (15.24), БАА (15.35), Уммон (20.26) ва Ман ороли (20.79) эътироф этилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 6-ўринни эгаллади

Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлар рейтингида 6-ўринда қайд этилди

Ўзбекистон COVID-19 бўйича хавфсизлик рейтингида нечанчи ўрин эгаллагани маълум бўлди

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторида

Ўзбекистон Қонун устуворлиги рейтингида нечанчи ўринни эгаллади?

Ўзбекистон "Дунёнинг энг хавфсиз давлатлари" рейтингига киритилмади