17:00 / 30.03.2021
2 221

Шавкат Мирзиёев: «Энди Ўзбекистон Венгриянинг яқин дўсти»

Шавкат Мирзиёев: «Энди Ўзбекистон Венгриянинг яқин дўсти»
Кўксарой қароргоҳида Венгрия бош вазири Виктор Орбан ташрифи муносабати билан қабул маросимлари бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашувидан сўнг тадбир кенгайтирилган форматда давом этяпти.

Kun.uz хабарига кўра, унда илк сўзни олган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сўнгги йилларда икки томонлама муносабатларда юзага келган ҳолатни юқори баҳолади.

Венгрия ҳам, Ўзбекистон ҳам ўтган асрнинг 80-йилларига қадар социалистик тузумда яшаган. Венгриянинг тарихан қисқа муддат ичида демократия ва бозор тамойилларига асосан ривожлангани таҳсинга лойиқ.

Сўнгги йилларда ўзаро савдо айрибошлаш ҳажми уч баробар ошди. Мақсадимиз - мамлакатларимиз ўртасида савдо мувозанатини тиклаш, ўзаро савдо ҳажмини ҳозирги кўрсаткичлардан икки-уч баробарга ошириш. Венгрияга тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш, ўз навбатида, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга тайёрмиз. Будапешт шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилиши бу борада дадил қадам бўлади.

Қишлоқ хўжалиги ҳамкорлигимизнинг истиқболли йўналиши ҳисобланади. Бу йўлда Юқори Чирчиқ туманида картошка уруғчилиги етиштириш лойиҳаси билан бевосита танишамиз. Ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича тегишли келишувларни имзолаймиз. Жиззах ва Самарқанд ҳудудида Венгрия тажрибасини қўллаш учун малакали экспертларни олиб келганингизни олқишлаймиз.

Шунингдек, гуманитар ва таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтирамиз. Жорий йилда Венгрия ОТМларида ўзбекистонлик талабалар учун юздан ортиқ ўринлар грант асосида ажратилгани учун ташаккур айтаман. Бугун Ўзбекистонда Дебрецен университети очилишига оид ҳужжатларни имзолаймиз.

Шу билан бирга, футболни ривожлантиришда Венгрия билан кенг ҳамкорлик қиламиз
”, – деди президент.

Шундан сўнг, Венгрия бош вазири Виктор Орбан сўз олди:
Меҳмондўстликдан миннатдорман. Биз бу ерга катта умидлар билан келдик. Албатта пул, иқтисодиёт муҳим. Лекин биз учун Ўзбекистондаги маданият янада аҳамиятли.

Биз Европада жуда қизиқ ҳолатдамиз. Ўзига хос орол мақомидамиз, дўстлар ҳам, бегоналар ҳам йўқ. Чунки биз ўзига хос тарихга эгамиз. Масофаларга, биз христианлар, сизлар мусулмон бўлганингизга қарамай, биз сизларни дўст ҳисоблаймиз.

Бизнинг ортимизда оғир 30 йил ўтди. Охирги 32 йилда мен 16 йил давлат раҳбари сифатида, 16 йил давлат раҳбарига мухолиф сифатида яшадим. Бизда ўтиш даврининг тажрибаси бор. Биз ҳам хусусийлаштириш, бозор муносабатларига ўтиш мураккабликларини бошдан кечирганмиз.

Венгрия бугун ривожланган давлат сифатида ўз тажрибалари, билими билан ўртоқлашишга тайёр. Барча муҳим мавзулар ҳақида сиз сўзлаб ўтдингиз. Биз бугун стратегик ҳамкорлик ҳақида ҳужжатлар имзолаймиз.

Сизлар банк ислоҳотларингизга Венгриянинг барча йирик банкларини жалб қилмоқчисиз. Шунингдек, атом соҳасида Венгрия тажрибаси билан ўртоқлашишимиз мумкин.

Университетларимиз ўртасидаги ҳамкорлик, ҳар йили юздан ортиқ талабаларга таълим бериш бизни мамнун қилади
”, деди Венгрия бош вазири.

Шавкат Мирзиёев Виктор Орбаннинг бу сўзларига жавобан шундай деди: “Сиз Европадаги ўзига хос оролмиз, дўстларимиз ҳам, бегоналар ҳам йўқ, дедингиз. Айтиш мумкинки, энди Ўзбекистон Венгриянинг яқин дўсти”, – деди президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: «Энди Ўзбекистон Венгриянинг яқин дўсти»