Ўзбекистонда 3 май куни 30-35 даража, жанубда 37-38 даража бўлган асосан кам булутли ва иссиқ об-ҳаво бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
4 май, сешанба куни осмонни булутлар қоплайди, аммо ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
5 май, чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубидан нам ва деярли салқин ҳаво кириб келиши бошланади. 5 майда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, 6 майда республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
4—6 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди.
7 май, жума куни момақалдироқ билан ёмғир ёғиш эҳтимоли фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди ва кечаси 12-17 даражани, кундузи 25-30 даражани ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”