13:04 / 09.11.2021
1 694

Тошкентда президент соврини учун Халқаро шахмат турнири ўтказилади. Соврин жамғармаси 120 минг доллар

Тошкентда президент соврини учун Халқаро шахмат турнири ўтказилади. Соврин жамғармаси 120 минг доллар
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида 2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти соврини учун халқаро шахмат турнирини ўтказиш белгиланган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида 2021 йил 10 ноябрдан 19 ноябрга қадар «Президент кубоги» халқаро шахмат турнири ўтказилади. Унда 11 ноябрь куни блиц турнир ўтказилса, 13, 14 ва 16 ноябрь кунлари иштирокчилар иккитадан турда ғолиблик учун ўзаро дона суришади.

Мусобақа швейцарча тизимда икки босқичда – гуруҳ босқичи, яримфинал (онлайн) ва финал (7 тур, тахтада) ҳамда асосий босқич (10 тур)да ўтказилади.

«Президент кубоги» халқаро шахмат турнирида 2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, ФИДЕ рейтинги (стандарт) 1 800 балл ва ундан юқори бўлган эркаклар, ФИДЕ рейтинги 1 600 ва ундан юқори бўлган аёллар иштирок этиши мумкин.

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 120 000 АҚШ долларини ташкил этади ва бу Ўзбекистон тарихида энг юқори соврин жамғармасига эга шахмат турнири сифатида тарихга кирмоқда.

«Президент кубоги» халқаро шахмат турнирида қуйидаги таниқли шахматчилар, халқаро гроссмейстерлар иштирок этиш истагини билдиришган:

1. Санан Сюгиров (Россия)
2. Павел Понкратов (Россия)
3. Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон)
4. Шант Саргсян (Арманистон)
5. Ҳанс Ниеманн (АҚШ)
6. Михаил Кобаллиа (Россия)
7. Эҳсон Гаеммагами (Эрон)
8. Олександр Моисенко (Украина)
9. Антон Ситников (Украина)
10. Виктор Дмитренко (Украина)
11. Вячеслав Зарубицки (Беларусь)
12. Дмитро Мишчук (Украина)
13. Вадим Звягинцев (Россия)
14. Максим Матлаков (Россия)
15. Максим Чигаев (Россия)

Шунингдек, мусобақага қуйидаги халқаро ҳакамлар ҳам таклиф этилган:

1. Алсуси Ражаи (Фаластин)
2. Михаил Криуков (Россия)
3. Владимир Полей (Беларусь)
4. Ашот Вардапетян (Арманистон)
5. Илҳом Юнусов (Тожикистон)

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда президент соврини учун Халқаро шахмат турнири ўтказилади. Соврин жамғармаси 120 минг доллар