19:37 / 27.05.2017
11 409

“GM Uzbekistan” барча автомобилларини 1 июндан бошлаб миллий валюта - сўмда сотишни бошлайди

“GM Uzbekistan” барча автомобилларини 1 июндан бошлаб миллий валюта - сўмда сотишни бошлайди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майда ПҚ-3010-сонли ""Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари нархларини шакллантиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида шундай белгиланган.

Қарорнинг 1-бандида "Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзавтосаноат" АКнинг 2017 йил 1 июндан ички бозорда "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг барча турдаги енгил автомобилларини миллий валюта - сўмда сотиш борасидаги таклифи маъқуллансин" дейилади.

2-бандида 2017 йил 1 июнгача бўлган муддатда тузилган барча шартномалар аввалги тартиб бўйича амалга оширилиши белгиланган. Шунинг соҳадаги эҳтиёт қисмлар экспортини қисқартириш, инвестицияларни жалб қилган ҳолда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш чораларини кўриш таъкидланган.

Қарор ижроси учун Бош вазир А.Арипов масъул этиб белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » “GM Uzbekistan” барча автомобилларини 1 июндан бошлаб миллий валюта - сўмда сотишни бошлайди