Mercedes-AMG E63 S универсалини қалтис ҳолатда соатига 200 км тезликка чиқаришди (Видео)

  • Авто
  • 11-11-2017, 17:04
  • 601
  • Mercedes-AMG E63 S универсалини қалтис ҳолатда соатига 200 км тезликка чиқаришди (Видео)
    YouTube сайтининг GTBoard саҳифаси муаллифи «кучайтирилган» Mercedes-AMG E63 S универсалини рул чамбарагини ушламасдан соатига 200 километргача тезликка чиқарди. Бунинг учун барча ғилдираклари етакчи машина 11,5 сония вақт сарфлади.

    Mercedes-AMG E63 S 4.0 л V8 битурбомотор билан жиҳозланади. У 612 от кучи билан таъминлайди. Двигатель 9 босқичли AMG Sportshift MCT автоматик узатмалар қутиси билан ҳамкорликда ишлайди. Универсал 100 км/с тезликка 3,5 сонияда эришади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 250 километрни ташкил этади.