21:48 / 18.02.2018
87 834

Автомашинани бошқариш учун ишончнома божи арзонлаштирилди (фото)

Автомашинани бошқариш учун ишончнома божи арзонлаштирилди (фото)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарори билан нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қайта кўриб чиқилди. Бу ҳақда Facebookдаги "Адлия билан мулоқот" гуруҳи консультанти хабар берди.

Қарор билан давлат божи миқдорларини ҳисоблаш тизими янада соддалаштирилиб, аҳоли учун бир қанча енгилликлар яратилди.

Жумладан:
  • автомашинани бошқариш ёки сотиш ҳуқуқи билан ишончномаларни яқин қариндошларга берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари, бегона шахсларга берганлик учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди. Бунда давлат божи миқдори 1,7 бараварга арзонлашди;
  • автомашиналарни олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи автомашинанинг чет элда ёки мамлакатимизда ишлаб чиқарилганлигидан қатъий назар, бир хил белгиланди ва унинг миқдори ўртача 2-5 маротабага арзонлашди.

Бу янгилик аҳолига енгиллик яратиш билан бирга, нотариал идоралар ходимлари томонидан бож тўловларини ортиқча ҳисоблаш ва ундириш ҳамда бошқа коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади, дейди мутахассислар.



Мазкур инфографика "Адлия билан мулоқот" гуруҳидан олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомашинани бошқариш учун ишончнома божи арзонлаштирилди (фото)