Тошкент шаҳрида чорраҳаларда светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ўнгга ҳаракатланишга рухсат бериш бўйича тажрибалар давом эттирилмоқда. Айни тажриба якунланиб, ўзининг ижобий самарасини берганидан сўнг, қизил чироқда бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл берган ҳолда ўнгга бурилишга рухсат берилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Маъруф Ҳамроев KUN.UZга маълум қилди.
“Тажриба тариқасида давом эттирилмоқда. Ҳозирда, Нурафшон кўчаси билан кесишган 2 чорраҳада ҳам қизил чироқда ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилган. Бундан аввал, бундай ишора фақат Сарикўл чорраҳасига қўйилган эди. Бу ижобий натижасини берса, қолган чорраҳаларда ҳам бунга рухсат этилади. Буларнинг барчаси, фуқароларга ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида қилинмоқда”, деди Маъруф Ҳамроев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади