12:45 / 06.05.2022
1 304

Porsche Taycan «кулчалар» бўйича Гиннес рекордини ўрнатди (видео)

Porsche Taycan «кулчалар» бўйича Гиннес рекордини ўрнатди (видео)
Швециянинг Пите-Хавсбад шаҳридаги музлаб қолган кўл устида «Чемпионлар пойгаси» мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақа раллининг «B гуруҳи» бўйича бир нечта Жаҳон Чемпионатларида иштирок этган марҳум Хенри Тойвонене хотирасига бағишлаб 1988 йилдан бери ташкиллаштириб келинади. Анъанавий тадбирга Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари ҳам ташриф буюрган бўлиб, улар Porsche Taycan Cross Turismo’нинг навбатдаги ютуғини қайд этган. Электрокар ўз ўқи атрофида 69 марта айланишни амалга ошира олган, деб хабар беради «Motor».

Швециядаги кўл устига Taycan Cross Turismo’ни британиялик машҳур пойгачи ва каскадёр Терри Грант бошқариб чиққан. Автомобиль рекорди қайд этилиши учун у ўз ўқи атрофида узлуксиз айланиши керак бўлган. Грант рекордни биринчи уринишдаёқ ўрнатиб бўлмаслигини маълум қилган. Аввалига Taycan хавфсизлик тизими трюкни аварияли вазият дея баҳолаган.

Пойгачи датчик билан муаммони ҳал этгач, у кетма-кет 69 та «кулча»ни чизишга муваффақ бўлган. Ушбу натижага эришиш учун серияли Porsche Taycan Turbo С Cross Turismo танланган бўлин, у жами 761 от кучини (1050 Нм) тақдим этишга қодир иккита электромотор билан жиҳозланган. Бундай машина соатига 100 километр тезликка 2,9 сонияда эриша олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Porsche Taycan «кулчалар» бўйича Гиннес рекордини ўрнатди (видео)