12:37 / 19.05.2022
1 167

АҚШда экранларсиз ретро-услубдаги электрокар тақдим этилди (фото)

АҚШда экранларсиз ретро-услубдаги электрокар тақдим этилди (фото)
Калифорниядаги Olympian Motors бренди бозорга ўзининг биринчи моделини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. У худди Tesla каби Model 01 номини олган, бироқ электрокарлар автогигантидан кескин фарқ қилади. Model 01 ретро-услубда яратилган бўлиб, ихтирочилар майда деталларни яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратган, деб хабар беради Motor.

Фото: Olympian Motors
Olympian Model 01 нинг 50 дан ортиқ вариантда тақдим этиладиган икки хил рангли кузови титан ва углерод толадан ишланган. Седаннинг эшиклари ҳашаматли — орқадагиси ҳаракат йўналишига қарши очилади, марказий устунлар йўқлиги эса тушиб-чиқишда қийинчилик туғдирмайди.

Фото: Olympian Motors
Машина интерьери ҳам классик автомобилларга хос тарзда ишланган бўлса-да, замонавий жиҳозларга эга. Салонидан жами тўққизда хавфсизлик ёстиқчаси ўрин олган. Машинани безашда табиий ёғоч, ипак, титан ва пўлатдан фойдаланилган, жумладан, айрим деталлари 3D принтер ёрдамида «чоп этилган».

Фото: Olympian Motors
Олд панелда муқобил қурилмалар жойлашган ва ҳеч қандай «2D-экранлар» йўқ. Бироқ ҳашаматли седан мултимедиа тизимисиз қолмаган: у ўзининг ООС (Olympian Operating System) операцион тизими ва проексион дисплейига эга бўлиб, маълумотлар олд ойнага чиқариб берилади. Электроника овоз ёрдамида бошқарилади.

Фото: Olympian Motors
Model 01 нинг орқа ўқига 314 от кучини (414 Нм) тақдим этишга қодир ягона электромотор ўрнатилган. Бунинг ёрдамида машина соатига 97 километр тезликка (60 мил) 5,7 сонияда эриша олади, максимал тезлиги — 255 километр/соат. Сиғими 82 киловатт-соатга тенг аккумулятор эса седаннинг 490 километргача ҳаракатланишини таъминлайди.

Фото: Olympian Motors
Olympian ҳозирда Model 01 учун олдиндан буюртмаларни қабул қилмоқда. Машина нархи 100 минг доллардан бошланади, буюртма учун депозитга 500 доллар қўйиш керак. Модель мижозларга 2022 йил охиридан етказиб берилади.

Фото: Olympian Motors

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » АҚШда экранларсиз ретро-услубдаги электрокар тақдим этилди (фото)