Ёзнинг жазирама кунларида автомобилда ҳаракатланишнинг ўзи бўлмайди. Агар автомобил кондиционерли бўлса, ундан фойдаланишнинг ҳам айрим тартиб-қоидалари бор, дея масалаҳат бермоқда Shokirjonov kanali.
1. Кондиционерни ишга туширишдан аввал салонни 3–5 дақиқа шамоллатинг.
2. Совуқ ҳаво оқимини ҳайдовчи ва унинг ёнидаги йўловчининг кўкрак қисмига йўналтирманг. Совуқ ҳаво пешойна (лобовой), ён ойналар ёки юқорига йўналган бўлиши керак.
3. Ташқаридаги ҳаво ва кондиционердан чиқаётган ҳавонинг ҳарорати 7...10 даража фарқ қилиши керак.
4. Иссиқ ҳавода кондиционерни ишга туширгандан сўнг аввал мўътадил ҳароратга қўйиш керак, кейин секин-аста ҳарорат пасайтирилади.
5. Узоқ сафарга кондиционерли машинада йўлга чиққанингизда ҳар ярим соат–бир соатда автомобил салонини шамоллатиб туринг.
6. Кондиционер яхши ишлаши учун унинг фреони даражасини ўлчанг ва салондаги филтрини албатта алмаштиринг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди