Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Кожаэли вилоятидаги полигонга ташриф буюриб, мамлакатнинг илк электромобилини шахсан синовдан ўтказди. Унга Турк автомобили ташаббус гуруҳи (TOGG) бошқаруви раиси Меҳмет Гюржан ҳамроҳлик қилган. Эрдўғон электромобилни ҳайдаётгани акс этган видеолавҳани унинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида эълон қилинди.
Аввал хабар берганимиздек, Туркияда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар 2023 йилнинг биринчи чорагида бозорларда пайдо бўлади. Бурсадаги автозавод 5 турдаги енгил машина ишлаб чиқариши кўзда тутилган.
Туркия 2018 йилдан миллий автосаноатни йўлга қўйиш борасида жиддий қадам ташлади. Ўша йили мамлакат президенти фармони билан Турк автомобили ташаббус гуруҳи (TOGG) тузилди. Беш саноат гиганти – Anadolu Group, BMC, Kök Group, Turkcell ҳамда Zorlu Holding миллий автомобиль саноатини йўлга қўйиш учун чора-тадбирлар кўришга киришди.
2020 йил 18 июлда Бурса вилоятининг Гемлик туманида автозаводга тамал тоши қўйилди. Р.Т.Эрдўғон автозавод бунёд этилишини 60 йиллик орзунинг рўёбга чиқиши деб баҳолаган.
2023 йилнинг биринчи чорагида SUV сотувга чиқарилади. Кейинроқ Sedan, Hatchback, B-SUV, C-MPV каби автоуловлар харидорларга етказилади. 4300 нафар ходим меҳнат қиладиган заводда йилига 175 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. 2030 йилга бориб бу кўрсаткични бир миллион донага етказиш мақсад қилинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин