06:30 / 21.09.2022
1 263

Porsche 75 млрд долларга баҳоланмоқда. Ой охирида компаниянинг IPO’си бўлиб ўтади

Porsche 75 млрд долларга баҳоланмоқда. Ой охирида компаниянинг IPO’си бўлиб ўтади
Фото: Reuters
Ҳашаматли автомобиль ишлаб чиқарувчи Porsche шу ой охирида Франкфурт фонд биржасида сотувга чиқарилса, унинг нархи 75 миллиард еврога баҳоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Porsche’нинг бош компанияси Volkswagen хабар бермоқда.

Volkswagen Porsche имтиёзли акцияларининг ҳар бир учун 76,50-82,50 евро нарх оралиғини белгилади, умумий бренд қиймати эса 70-75 миллиард еврога тенг.

Reuters маълумотларига кўра, агар таклиф диапазоннинг юқори қисмида ўтса, бу Европа тарихидаги учинчи энг йирик IPO бўлади.

IPO (Initial Public Offering) — бу компания акцияларининг фонд биржасида биринчи жойлаштирилиши.

Акция — бу корхона ишлаб чиқарадиган қимматбаҳо қоғоз. Акцияларни сотиб олган аҳоли вакиллари ёки компаниялар бизнесга шерик бўлиб қолишади.

Компания учун IPO — бу манфаатли шартларда йирик инвестицияларни жалб қилиш усули.

Volkswagen компаниясининг маълум қилишича, Porsche акциялари Франкфурт фонд биржасида 29-сентябрдан сотила бошлайди.

Porsche’нинг 911 миллион дона акцияси 455,5 миллион имтиёзли ва 455,5 миллион оддий акцияларга бўлинади. Листингга 113,875 миллион донагача овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган имтиёзли акциялар киради.

Қатар, Абу-Даби ва Норвегиянинг суверен жамғармалари, шунингдек, Т. Rowэ Price инвестиция фирмаси 3,68 миллиард еврогача акцияларни сотиб олади ва асосий инвесторларга айланади.

Porsche SЕ — Porsche ва Piech оилалари томонидан назорат қилинадиган холдинг компанияси — алоҳида баёнотга кўра, 7,9 миллиард еврогача қарз маблағлари билан оддий акцияларни сотиб олишни молиялаштиради.

Porsche ва Volkswagen 2011 йилда бирлашган. Ўша пайтда Porsche Volkswagen шўъба корхонаси этиб тайинланган эди.

Volkswagen Porsche бош компанияси бўлишдан ташқари, Ауди, Bugatti ва Lamborghini автомобиль компанияларига ҳам эгалик қилади.

Жами листинг даромадлари 18,1 миллиарддан 19,5 миллиард еврогача бўлади. Агар IPO амалга оширилса, Volkswagen декабрь ойида акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақиради ва у ерда акциядорларга 2023 йил бошида йиғилган барча маблағларнинг 49 фоизини махсус дивиденд шаклида тўлашни таклиф қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Porsche 75 млрд долларга баҳоланмоқда. Ой охирида компаниянинг IPO’си бўлиб ўтади