Фото: Model A / ©Alef Aeronautics
Калифорниянинг Alef Aeronautics стартапи ўзининг янги прототипи — электр двигателларга эга ҳамда оддий йўлларда ҳам юра оладиган Модел А учар автомобилини тақдим этди.
Қайд этиб ўтиш жоизки, Кремний водийсида жойлашган, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи ва илмий фантастика ихлосманди Жим Духовни томонидан асос солинган Alef Aeronautics стартапи ўзининг илк учар автомобилини оммага тақдим этди.
Model A — углерод толаларидан тикланган кузовга эга бўлиб, тик учиб қўна олади. Бундай автомобил махсус майдонлардан эмас, исталган жойдан парвоз қила олиши мумкин.
Авто тўрсимон корпусга эга ва у юк кўтарувчи конcтрукция вазифасини ҳам бажаради. Унинг ичида 8 та парракка эга 4 та двигател ўрнатилган, шунингдек, оддий ғилдираги ҳам бор. Ҳайдовчи ва йўловчи капсуласимон кабинада ўтиришади. Машина корпуси горизонтал парвоз чоғида қанот вазифасини ҳам бажаради.
Фото: Model A / ©Alef Aeronautics
Фото: Model A / ©Alef Aeronautics
Автомобилнинг учиш масофаси 100 миля (160 км) ни ташкил этади, ерда юриш масофаси эса икки баробар кўпроқ. Қўлда йиғиладиган автомобилнинг нархи 300 минг доллар бўлади.
Айни пайтда тажрибавий ишлаб чиқариш бошланган, илк серияли моделлар 2025 йилнинг IV чорагида бозорга чиқарилади. 2030 йилга бориб Alef Aeronautics Model Z учар седанини сотувга чиқармоқчи. Унинг учиш масофаси 200 миля (321 км) бўлади, ерда эса 400 миля (643 км) йўл боса олади. Бу седаннинг тахминий нархи 35 минг доллар бўлиши кутилмоқда.
Қайт этиб ўтиш керакки, Alef Aeronautics учар автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ягона компания эмас. Яқинда Хитойнинг Xpeng автогиганти шуъба корхонаси Дубайда илк учар автомобилини осмонга учирган эди.
XPeng X2. Фото: XPeng “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин?
Зеленский Ташқи разведка хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосарини алмаштирди
Ўт пуфагида тош борлигини англатувчи симптомлар
Эрдўғон ўқитувчиларга нисбатан зўравонлик учун жазо чораларини кучайтирди
Доимий равишда кондиционер ёқилган хонада ўтириш қандай салбий оқибатларга олиб келади?
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолидаги позицияларга ҳаво ҳужуми уюштирди
Россия Мудофаа вазирлиги: Россия Харьковдаги бешта аҳоли пунктини эгаллаб олди
Наманганда 7 ёшли қизга уятсиз ҳаракат қилган 68 ёшли эркак қамоққа олинди