Фото: Dunyo
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун Глобал дарвоза» халқаро конференцияси доирасида Қозоғистон бош вазири ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Таъкидланганидек, икки мамлакат раҳбарлари шахсий алоқалари, ишончли мулоқоти ва қатъий сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Турли даражадаги бўлажак тадбирлар ташкилий ва мазмунли жиҳатлари кўриб чиқилади. Савдо, автомобилсозлик, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш, Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ва файласуф Абай (Кунанбаев) меросига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди