
Тошкентнинг Сағбон кўчасида 22 май, якшанба куни уч автомобиль иштирокида йўл транспорт-ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳидаги хабарга асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Хабар илова қилинган суратларда Captiva’нинг орқа томонидан Matiz, орқа ён томонидан «Жигули» келиб урилганини кўриш мумкин. Айни вақтда, «Жигули» Matiz’нинг ён томонига ҳам зарба берган.

Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, тўқнашув натижасида Matiz ҳайдовчисининг боши ёрилган. Бошқа жабрланувчилар ва уларнинг аҳволи ҳақида аниқ ахборот йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар