08:56 / 02.02.2023
571

Cobalt 2022 йилда Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлди

Cobalt 2022 йилда Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлди
Қозоғистон автомобиль бизнеси ассоциацияси маълумотларига кўра 2022 йилда мамлакатда жами 123 778 дона янги енгил ва тижорий автомобиллар харид қилинган бўлиб, энг талабгир автомобиль брендлари рейтингида Chevrolet етакчилик қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Маълум қилинишича, Қозоғистон автомобиль бозорида Chevrolet 34 289 дона (27.7 фоиз) сотувдаги улуши билан етакчилигини мустаҳкамлаган. Hyundai 28 864 (+27 фоиз) сотув билан иккинчи поғонани эгаллаган бўлса, Kia 14 421 (11.65 фоиз) дона автомашина сотиб рейтингда учинчи бўлган.

Қозоғистонликлар томонидан энг кўп харид қилинган автомобиль моделлари орасида Cobalt 23 178 дона сотуви билан биринчиликни сақлаган ҳолда, энг талабгир модел бўлиб 2022 йилни якунлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Cobalt 2022 йилда Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлди