Xiaomi ўзининг янги SU7 электромобили учун 70 мингдан ортиқ буюртма қабул қилди

Xiaomi компанияси Хитой бозорида янги SU7 электромобили учун тасдиқланган буюртмалар сони 70 минг донадан ошганини маълум қилди. Дастлабки етказиб бериш бошланганда бу кўрсаткич 30 мингта эди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
SU7 моделининг базавий версияси 219 900 юандан бошланади. У 235 kVt қувватли двигатель ва 73 kVt/соат батарея билан жиҳозланган бўлиб, бир марталик қувват билан 720 километргача масофани босиб ўтади.
Pro версияси 96,3 kVt/соат аккумуляторга эга ва 902 километргача ҳаракатланади. Энг юқори Max версияси эса 508 kVt қувватли иккита двигатель билан 835 километргача масофани тақдим этади.
Барча версияларда LiDAR, 4Д-радар ва Nvidia Тҳор-У ҳисоблаш платформаси ўрнатилган. Max версияси Чжесзян трассасида 1:37.974 натижа кўрсатиб, ўз нарх тоифасидаги энг тезкор тўрт эшикли автомобилга айланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!