18:35 / 12.04.2023
409

Шавкат Мирзиёев Эрдўғон совға қилган электромобилни ҳайдаб кўрди (видео)

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти томонидан совға қилинган Тоgg бренди остидаги электромобил рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, амалий ҳамкорликни кенгайтириш, кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш, инновациялар ва илғор технологияларни жорий қилиш масалалари ҳамда Ўзбекистон—Туркия кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг бошқа жиҳатлари Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк бошчилигидаги делегация билан ўтказган учрашув кун тартибидан ўрин олди.

Туркия Ражаб Тоййиб Эрдоғоннинг топшириғига биноан мамлакатга келган делегация ташрифининг мақсади — Тоgg бренди остида ишлаб чиқарилган биринчи миллий электромобилни намойиш этиш ва топшириш. Давлат раҳбари икки томонлама ҳамкорликда бугунги жадал суръатни, барча даражаларда ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашганини қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Бунга мисол тариқасида товар айирбошлаш ҳажми барқарор ошиб бораётгани, устувор тармоқларда бир қатор йирик инвестиция лойиҳалари биргаликда амалга оширилаётгани, мамлакатлар ўртасида мунтазам авиақатновлар кўпайгани таъкидланди.

Туркиянинг етакчи компанияларини қўшма, шу жумладан автомобиль саноатидаги лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш орқали саноат кооперациясини ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди. Олий даражадаги Стратегик шериклик кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш, жумладан, истиқболли лойиҳалар портфелини шакллантириш ва узоқ муддатли саноат дастурини қабул қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Тоgg электромобилининг тақдимоти бўлиб ўтди. Вазир Мустафо Варанк автотранспорт воситасининг техник кўрсаткичлари тўғрисида батафсил маълумот бериб, унинг калитини тантанали равишда топширди.

Мамлакат етакчиси миннатдорлик билдириб, Туркия президенти ва халқини машинасозлик тармоғида эришилган улкан муваффақият – электромобилларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани билан дилдан қутлади. Давлат раҳбари Туркияда биринчилардан бўлиб ишлаб чиқарилган ушбу электромобил рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Шавкат Мирзиёев Эрдўғон совға қилган электромобилни ҳайдаб кўрди (видео)