«Тонировка» қилинган автомашина ҳайдовчиларига эслатма берилди

«Тонировка» қилинган автомашина ҳайдовчиларига эслатма берилди

Автотранспорт ойналари тусини ўзгартиришга рухсатнома муддатини узайтириш эсингиздан чиқмасин.

Ўтган йилнинг 1 июлидан арзонлаштирилган «тонировка» учун рухсатномани my.gov.uz орқали ҳеч қандай навбатларсиз онлайн расмийлаштириш бошланганди.

Ўша вақтда расмийлаштирилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати ҳозирда якунига етмоқда. «Тонировка»га рухсатнома муддатини my.gov.uz орқали ўз вақтида узайтиришни унутманг, дейилади Ягона портал хабарида.

Шунингдек, рухсатномани кўча-кўйда пул эвазига расмийлаштираман деб, шахсий маълумотларни фирибгарлар қўлига топшириб қўймаслик, уни онлайн расмийлаштириш ҳақида ҳам эслатиб ўтилган. Қолаверса, онлайн расмийлаштиришда 10 фоизлик чегирма ҳам бор.

«Аслида бу сиз ўйлагандан осон, қулай ва ишончли!», дея видеоқўлланма тақдим этилган хабарда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар