17:57 / 18.07.2023
351

Chevrolet Traverse тақдимоти: дизайни катта ўзгаришларга эга (фото)

Chevrolet Traverse тақдимоти: дизайни катта ўзгаришларга эга (фото)

Фото: Traverse

Chevrolet Traverse'нинг учинчи авлоди тақдим этилди. Катта кроссоверда уч қатор ўриндиқлар сақлаб қолинган, ташқи кўриниш катта ўзгаришга учраган, двигател ҳам янгиланган.

Харидорларга автомобил 7 ёки 8 ўриндиқли вариантда тақдим этилади. У учҳудудли иқлим назорати, 360 даражали камера, адаптив круиз назорати билан таъминланган. Аудиотизимга эса Bose жавоб беради. Рул ва дастлабки икки қатор ўриндиқлари совуқ кунларда иситиш функциясига эга. Шунингдек, парковка қилиш ёрдам берадиган, орқадаги йўловчидан огоҳлантирувчи функциялар ҳам мавжуд.

Икки экран ўрнатилган: 11 дюймлик ва 17,7 дюймлик. Иқлим назоратини сенсор панел орқали бошқариш мумкин.

Эски моделда 3,6 литрлик V6 двигатели ўрнатилганди. Янгиланган модел 2,5 литр ҳажмли 319 от кучини берадиган турбомотор билан жиҳозланган. У эса 8 поғонали автомат узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди.

Радиатор панжараси, томдаги рейлинглар, шунингдек, молдинглар қора рангда. 22 дюймлик ғилдираклар ҳам шунга монанд дизайнда ишланган.

Сhevrolet Traverse'нинг 3-авлодини ишлаб чиқариш General Motors’нинг Мичигандаги заводида йўлга қўйилади. Моделнинг АҚШдаги илк савдолари 2024 йилнинг биринчи чорагида бошланиши кутилмоқда.

Ҳозирча нархлар борасида расмий маълумот мавжуд эмас.

Маълумот учун, Traverse'нинг 2-авлоди Ўзбекистонда расман 737 730 560 (63,5 минг доллар) сўмдан сотувга қўйилган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Chevrolet Traverse тақдимоти: дизайни катта ўзгаришларга эга (фото)