06:00 / 11.08.2023
411

1 ноябрдан автомобилга давлат рақами белгиси учун тўлов миқдори ўзгаради

1 ноябрдан автомобилга давлат рақами белгиси учун тўлов миқдори ўзгаради

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг 2023 йил 10 августдаги 396-сон буйруғи асосида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш, яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки бузилганлари ўрнига янги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш киритилди.

Хусусан, 2023 йил 1 ноябрдан қуйидаги миқдордаги тўловлар кучга киради:

1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;

2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида;

3. Транзит РЎДРБ учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида;

4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;

5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида.

Шунингдек:

- йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;

- йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;

- РЎДРБни ўн икки ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида ундирилади;

Ўзбекистон Республикаси меҳнат органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли шартларда берилган транспорт воситасига РЎДРБ бериш учун тўлов ундирилмайди.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдорлари 2011 йилда белгиланган ва шундан буён ўзгармаган эди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » 1 ноябрдан автомобилга давлат рақами белгиси учун тўлов миқдори ўзгаради