19:40 / 14.08.2023
268

UzAuto Motors 2024 йилдан бошлаб автомобилларни 3 ой ичида етказиб беришни ваъда қилди

UzAuto Motors 2024 йилдан бошлаб автомобилларни 3 ой ичида етказиб беришни ваъда қилди

Жорий йилнинг 4 август кунидан бошлаб деярли 51 мингга яқин Chevrolet Cobalt, Lacetti, Labo ва Damas автомобиллари учун шартномаларга тўлов амалга оширилган. Бу ҳақда UzAuto Motors ахборот хизмати хабар берди.

Компания ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизимини жорий этганлиги сабаб, тузилган шартномалар бўйича барча автомобиллар 2023 йилда ўз эгаларига топширилади. Кейинчалик бу муддат 3 ойдан ошмайди.

Кутиш вақтининг узайиб кетишига йўл қўймаслик учун 2024 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар контрактацияси ҳақида кейинроқ компания расмий саҳифаларида эълон қилинади”, дейилади расмий муносабатида.

Аввалроқ, 8 ойлик танаффусдан сўнг 4 август куни Chevrolet Cobalt, Lacetti ва Damas моделлари учун шартнома бериш бошлангани эълон қилинганди. Бунинг ортидан автосалонларда катта навбатлар, тиқилинч ва жанжаллар юзага келди. Компания эса контрактацияни очганидан 24 соат ўтмай, яна номаълум муддатга ёпди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAuto Motors 2024 йилдан бошлаб автомобилларни 3 ой ичида етказиб беришни ваъда қилди