Компания томонидан жорий йилнинг январь–ноябрь ойларида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль Cobalt бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлигининг янги ҳисоботида маълум қилинган.
Инфографика: Статистика агентлиги
Ўзбекистонда ўтган 11 ой давомида жами 104 575 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос давридагига нисбатан 15,9 фоизга кўпдир.
Шу билан бирга, Damas (79 819 дона, ўсиш 21,9 фоиз) ва Gentra (74 163 дона, ўсиш 7,8 фоиз) ишлаб чиқариш сони қолган моделларга нисбатан сезиларли юқори.
Агентлик маълумотига кўра, ҳисобот даврида 40 744 дона Tracker, 29 200 дона Onix, 9 777 дона Chery, 546 дона Spark автомобиллари ишлаб чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Cobalt, Damas ва Gentra автомобиллари сотувда мавжуд эмас. UzAutoMotors 2023 йилдан Spark ва Nexia ўрнига Tracker ва Onix ишлаб чиқаришини маълум қилган. Шу билан бирга, компания Gentra ишлаб чиқаришни тўхтатишини билдирган.
Декабрь якунигача Chevrolet Cobalt, Damas, Labо автомобиллари учун шартнома берилиши эълон қилинган. Ва бу галги шартномалар 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган автомобиллар учун онлайн тарзда берилади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг