15:56 / 08.03.2024
393

Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин

Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин
Сотувчи E-notarius.uz ахборот порталида «Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш»ни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади.

Сотувчи сотилаётган автомототранспорт воситасини танлайди ва нархини киритади;

Сотувчи сотиб олувчининг ЖШШИРни, шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақамини ва телефон рақамини киритади;

Сотиб олувчининг телефонига СМС хабарнома юборилади;

Сотиб олувчи ҳаволага кириб Face-Id орқали верификациядан ўтади ва розилигини тасдиқлайди;

Автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланади;

Нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади;

Белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видео-конференц-алоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради;

Битимнинг асл нусхалари тарафларга курерлик (почта) хизмати орқали юборилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин