
Асакадаги GM Uzbekistan ҚК заводи август ойидаги йиллик профилактикадан сўнг ўз ишини қайтадан йўлга қўйди, дея хабар қилди "Газета.uz" нашри.
«Режали-эҳтиётдан қилинадиган ишлар жадвалида кўзда тутилган барча чора-тадбирлар муваффақиятли якунланиб, бугундан (5 сентябрь — таҳр.) Асака автозаводидаги ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди», — дейилади хабарда.
«Айни пайтда завод кўзда тутилган режа параметрларига мувофиқ тарзда штат режимида фаолият кўрсатмоқда», — қайд этди матбуот хизмати. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар