Фото: Carway.info
Тормоз суюқлиги — ҳамма ҳайдовчилар ҳам унча тушунмайдиган ва аҳамият бермайдиган автомобил суюқлиги. Аслида буни билиш жуда муҳим. Хўш, тормоз суюқлиги нима вазифани бажаради, уни қачон алмаштириш керак?
«Тормоз суюқлигининг энг катта камчилиги — гигроскопиклиги, яъни теварак-атрофдаги намликни ўзига йиғиб олишидир. Бунинг оқибатида суюқликнинг қайнаш ҳарорати пасаяди.
Буғ осон сиқилгани сабабли, эски суюқлик ҳайдовчининг оёқ босимини тормоз механизмларига яхши етказиб беролмайди. Бир неча марта кучли босилганидан кейин, тормоз полга «ёпишиб қолади», машина эса тўхтамайди», — дея тушунтиришди «Рулда» («За рулем») экспертлари.
Тормоз суюқлиги қанча янги бўлса, шунча яхши. Автомобил ишлаб чиқарувчилари уч йил ўтишини кутмасдан (бунгача унга сув қўшилиб кетади), балки режали равишда ҳар икки йилда ёки ҳар 30-40 минг км юрганда алмаштириб туришни тавсия қилишади. Шунда машинани бехавотир бошқарасиз.
Тормоз суюқлиги қачон алмаштирилади?
- ҳар 30-40 минг км юргандан сўнг;
- суюқлик хиралашиб, қора чўкиндилар ҳосил бўлганида;
- машинани иккинчи қўлдан сотиб олганда — олдинги хўжайини тормоз суюқлигини қачон алмаштиргани номаълум ҳолатларда;
- автомобилдан узоқ вақт фойдаланилмаганда;
- тормоз суюқлиги оқиши кузатилганда: унинг идишидаги суюқлик сатҳи пасайганда, тормоз шлангларида, суппортлар ва тизимнинг бошқа элементларида суюқлик томчилари сизиб чиққанида;
- машина тормози яхши ишламай қолганида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди