21:37 / 23.08.2024
249

Ўзбекистонда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилмоқда?

Ўзбекистонда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилмоқда?
Жорий йининг январь–июль ойларида мамлакатда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль Cobalt бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Инфографика: Статистика агентлиги
UzAutoMotors етти ой давомида 84 758 дона Cobalt ишлаб чиқарди. Ўтган 2023 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 55 968 донани ташкил этган.

Ҳисобот даврида Damas ҳам бошқа автомобилларга қараганда кўп ишлаб чиқарилган — 48 884 дона. Таққослаш учун, 2023 йил мос даврида бу рақам 43 497 дона бўлган.

Шу билан бирга, январь–июль ойларида 23 378 дона Tracker, 18 238 дона Onix, 11 300 дона Kia ва 4 869 дона Chery автомобиллари конвеердан чиққан. Йил бошидан июль якунигача Gentra ишлаб чиқариш ҳажми 70,9 фоизга камайиб, жами 12 837 донани ташкил этган. Таққослаш учун, 2023 йилнинг дастлабки етти ойида республикада 44 179 дона, 2022 йил мос даврида эса 47 600 дона Gentra конвеердан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, UzAutoMotors жорий йил июль ойи якунида Lacetti (Gentra) ишлаб чиқариш тўхтатилганини маълум қилди. Асака заводида ушбу моделдаги автомобиллар 2013 йилдан ишлаб чиқарила бошланган. Ўтган 11 йил мобайнида завод конвеерида жами 487 104 дона Lacetti ишлаб чиқарилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилмоқда?