00:41 / 06.10.2016
8 380

АҚШ армияси учун водородли пикап тайёрланди

АҚШ армияси учун водородли пикап тайёрланди

Келаси йилда Америка ҳарбийлари ҳозирча ягона нусхада ясалган Chevrolet Colorado ZH2 водородли пикапини синаб кўради. Бу ҳақда "Carzone.uz" хабар бермоқда.

Машина Chevrolet Colorado пикапининг тубдан қайта ишланган нусхасидир. Қайта ишлаш жараёнида машинанинг мотори ўзгарган, ғилдираклар базаси кенгайган, кузови мустаҳкамлашган.

Автомобиль ҳарбийларга аталгани учунми, техник тафсилоти айтилмади. Бироқ General Motors буюртмачилар талабига мувофиқ ўтувчанлиги юқори, зарурат туғилганда автоном бошқариладиган, ўзини сездирмайдиган автомобиль тайёрлаганлиги маълум.

Концептуал пикап ғилдиракларига 37 дюймли йўлтанламас шина кийгазилган ва спортча ўриндиқлар ўрнатилган. TARDEC (Tank Automotive Research, Development & Engineering) тадқиқот маркази директори Пол Рожерс “Ёнилғи элементига юрадиган автомобиллар армияда қизиқиш уйғотади, чунки улар янги имкониятларни яратади. Бундай машинанинг айлантириш моменти юқорироқ, тежамкор ва шовқинсиз юради”, дейди.

Аммо водородли автомобилнинг нархи қиммат бўлиши тайин. Шунинг учун Chevrolet Colorado ZH2 синовдан муваффақиятли ўтганда ҳам АҚШлик ҳарбийлар учун ёппасига ишлаб чиқарилади, деб айтиш қийин. Водородмобиль махсус хизматларни адо этувчи бўлинмаларга қўл келади, шунинг учун уларга озроқ партияда ишлаб чиқарилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » АҚШ армияси учун водородли пикап тайёрланди