
«АВТОСТАТ» таҳлилий марказ хабарига кўра 2016 йилнинг сентябрь ойида Россия фойдаланилган автомобиллар бозорида 461,5 минг автомобил сотилган. Йил бошидан бери ушбу бозор ҳажми ўтган йилган қараганда 7,5 %га ўсган.
Сентябрь ойида Россияда 10826 дона Daewoo (асосан Nexia ва Matiz) автомобиллари сотилган ва оммавийлик бўйича — 14 ўринни эгаллаган.
Энг оммавий автомобиллар рўйхатида биринчи ўринда — LADA. Фойдаланилган автомобиллар бозорида сентябрь ойида 126 минг дона LADA автомобили сотилган. Иккинчи ва учинчи ўринларни Япониянинг Toyota — 51,6 минг дона ва Nissan автомобиллари — 25 минг дона.
Тўртинчи ва бешинчи ўринларни Hyundai — (20 минг дона) ва Chevrolet — (19 минг) автомобиллари эгаллади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар