
General Motors компанияси Мисрдаги заводида Chevrolet Optra 2025 модел йилидаги седанини ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда Carsweek.ru хабар бермоқда.
2024 йилнинг кузида Мисрдаги Chevrolet заводи Optra модели аввалги авлодини ишлаб чиқаришни тўхтатган эди. Энди эса янгиланган седан конвейерга қайтди. Ишлаб чиқаришнинг бошланиши муносабати билан GM Egypt ва Шимолий Африка юқори менежерлари иштирокида тантанали маросим ўтказилди.
Chevrolet Optra 2025 модели 310C платформасида қурилган бўлиб, ушбу архитектурага Chevrolet Aveo (Мексика бозори учун) ва Sail (Жанубий Америка бозори учун) моделлари ҳам асосланган. Янги Optra SAIC-GM-Wuling қўшма корхонаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, керакли автомобиль қисмлари етказиб берилади.
Биринчи ишлаб чиқарилган седан қизил рангда бўлиб, Premier максимал жиҳозланиш даражасида эди. Янги модел яқин ҳафталарда Миср бозорига чиқиши, шунингдек, Шимолий Африка мамлакатларида ҳам сотилиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар