Немисларнинг янги Apollo Arrow суперкари америкаликларнинг Scuderia Cameron Glickenhaus (SCG) фирмаси иштирокида тайёрланадиган бўлди.
SCG компанияси соҳиби Жеймс Гликенхаус немис ҳамкасби Роланд Гумпертга ёрдамлашмоқчи. Бу яқинда ташкил этилган Apollo фирмасининг биринчи автомобили бўлади. “Аполло” 2013 йилда касодга учраган Gumpert компанияси ўрнида ташкил этилган.
Спорткар прототипи шу йилнинг баҳорида Женева автосалонида кўрсатилган. Гумперт ўшанда автомобилни серияли ишлаб чиқаришдан оғиз очмаган, чунки кўпдан бери молиявий қийинчиликни бошдан ўтқазаётган эди.
Ҳамкор топилгач, молиявий ташвишлар йўқолди. Бундан ташқари АҚШлик бизнесмен лойиҳага Италиянинг Manifattura Automobili Torino компаниясини ҳам тортди. Бу фирма Apollo Arrow учун композит кузов панели етказиб беради. Гумпертнинг эски қадрдони Audi эса минг от кучига эга мотор тайёрлаб беради.
Шундай қилиб узоқ куттирган спорткар вазни 1300 кг бўлгани билан юз тезликка 2,9 сониядаёқ эришиши маълум бўлди. Максимал тезлиги эса соатига 360 км бўлиши кутиляпти. Келгуси йилнинг ёзида Англиянинг Гудвуд шаҳрида намойиш этилади. Савдога эса 2018 йилдан бошлиб чиқарилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...