Mercedes-AMG компанияси ўзининг энг қудратли тўрт эшикли автомобили – GT 63 S E Performance гибрид купесини тақдим этди.
Янги спорткар 831 от кучига эга гибрид двигател билан жиҳозланган бўлиб, 0 дан 100 км/соатгача атиги 2,8 сонияда тезлашади. Унинг максимал тезлиги 317 км/соат.
Техник хусусиятлари:
* 4,0 литрли V8 twin-turbo двигател
* Орқа ўқдаги электромотор
* 8 поғонали автомат узатма қутиси ва 2 босқичли электромотор узатмаси
* Тўлиқ юритма тизими ва блокировка қилинадиган дифференциал
* 6,1 кВт•соат сиғимли аккумулятор (электрда 11 км юриш имконияти)
Автомобилда 7 та ҳаракатланиш режими мавжуд: Electric, Sport, Sport+ ва Race каби.
Пневматик осма ва мослашувчан амортизаторлар, шунингдек, карбон-керамика тормоз тизими (16,5 дюймли олд дисклар) билан жиҳозланган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар