Қозоғистоннинг Оқтўбесида тўй кортежи йўлда ҳаракатланишга тўсқинлик қилиб, тез ёрдам машинасини ўтказиб юбормаган. Тез ёрдам машинасида ёруғлик сигналлари ёқиқ бўлган, бироқ сиренаси ишламаган. Кўринишича, бахтиёр ёшлар тез ёрдам машинасини сезмай қолишган.
«Мана бугун тўй кортежи шу тариқа тез ёрдам машинасини ўтказиб юбормади. Мигалка ёқиқ бўлган, бироқ сирена ишламаган. Ҳурматли ҳайдовчилар, тез ёрдам машинасини ўтказиб юборинг ва қийинчиликлар яратманг!», деб чорладилар ролик чоп этилган ZELLO AKTOBE саҳифаси маъмурлари Instagram’да.
Видеодан кўринишича, видео тез ёрдам машинаси ичидан олинган.
Тўй кортежининг бу «қилмиши» кўпчилик томондан танқидга учради. Тўй кортежларининг ўзбошимчалигидан «тўйган» фойдаланувчилар уларни «куракда турмайдиган сўзлар» билан койиб кетишган.
Ўз навбатида саҳифа маъмурлари бундай воқеалар ортидан кузатиб, қоидабузарлар тез ёрдам машиналарини ўтказмаган роликларни чоп этишга ваъда бердилар. Улар шу тариқа тез ёрдам шифокорларининг оғир ишларида озгинча бўлса ҳам ўз ёрдамларини бермоқчилар.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...