date

Қозоғистонда Tesla Cybertruck давлат хавфсизлик хизматида фойдаланилди

Қозоғистонда Tesla Cybertruck давлат хавфсизлик хизматида фойдаланилди

Tesla Cybertruck илк бор давлат даражасидаги расмий хавфсизлик операцияларида синовдан ўтказилди. Қозоғистон Туркистонда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммити вақтида ушбу электр пикаплардан мобил қўмондонлик-штаб машинаси сифатида фойдаланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Давлат қўриқлаш хизмати ходимлари Cybertruck автомобилларини тадбир хавфсизлигини таъминлаш тизимига интеграция қилди. Машиналар алоқа, мувофиқлаштириш ва тезкор жавоб қайтариш вазифаларини бажариб, саммит иштирокчилари бўлган давлат раҳбарлари учун хавфсиз муҳит яратишга кўмаклашди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Cybertruck танланишига унинг техник имкониятлари сабаб бўлган. Электр двигателининг шовқинсиз ишлаши яширин ҳаракатланиш учун қулай бўлса, юқори қувватли аккумулятор тизими дала шароитида махсус жиҳозларни узлуксиз энергия билан таъминлаш имконини беради.

Ушбу ҳолат Tesla учун муҳим воқеа бўлиб, Cybertruck'нинг фуқаролик бозоридан ташқари, давлат инфратузилмаси ва хавфсизлик тизимларида ҳам самарали қўлланилиши мумкинлигини кўрсатди. Қозоғистоннинг бу қадами мамлакат давлат хизматларига экологик тоза ва замонавий технологияларни жорий этиш стратегиясининг бир қисмидир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Қозоғистонда Tesla Cybertruck давлат хавфсизлик хизматида фойдаланилди