
Статистика агентлиги Ўзбекистонда қайси автомобиллар энг кўп ишлаб чиқарилаётганини маълум қилди.
Эълон қилинган таҳлилга кўра, Ўзбекистонда январь ойида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш сони камайди. Бу йил январь ойи давомида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль Cobalt — 5 660 дона ( ўтган йил мос давридагидан 68 фоиз кўп) бўлган.
Шунингдек, 2025 йил январь ойида:
- 2 765 дона Damas;
- 1 978 дона Kia;
- 1 462 дона Onix;
- 1 334 дона Tracker;
- 802 дона BYD;
- 594 дона Chery;
- 643 дона махсус енгил автомобиллар;
- 373 дона Haval автомобиллари ишлаб чиқарилди.
Бундан аввал Статистика агентлиги 2025 йил январь ойидаги саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича маълумотларни очиқлаган эди.
Унга кўра, 2025 йил январда автомобиль бензини ҳам кам ишлаб чиқарилган — 99 тонна. Ўтган йилнинг мос даврида мазкур рақам 124,6 тонна эди. Январда, айниқса, дизель ишлаб чиқариш ҳажми кескин қисқарган. Қишнинг биринчи ойида 33,2 тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2024 йил январида бу кўрсаткич 50,2 тонна эди.

Инфографика: Статистика агентлиги
Январь ойида маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи 2024 йилнинг декабрь ойидагига нисбатан арзонлашди.
Хусусан:
- Onix: кам фойдаланилган — 2,4 фоизга (14 350 доллардан 14 минг долларга), кўп фойдаланилган — 1,5 фоизга (13 минг доллардан 12 800 долларга);
- Lacetti: кам фойдаланилган — 0,7 фоизга (15 минг доллардан 14 900 долларга), ўртача фойдаланилган — 1,4 фоизга (14 500 доллардан 14 300 долларга), кўп фойдаланилган — 1,7 фоизга (13 327 доллардан 13 095 долларга);
- Cobalt: кам фойдаланилган — 1,4 фоизга (12 901 доллардан 12 725 долларга), ўртача фойдаланилган — 2,4 фоизга (12 300 доллардан 12 минг долларга), кўп фойдаланилган — 1,7 фоизга (11 700 доллардан 11 500 долларга);
- Nexia: ўртача фойдаланилган — 1,8 фоизга (11 400 доллардан 11 200 долларга); кўп фойдаланилган — (10 500 доллардан 10 465 долларга);
- Spark: ўртача фойдаланилган — 1 фоизга (10 300 доллардан 10 200 долларга), кўп фойдаланилган — 1,1 фоизга (9 300 доллардан 9 200 долларга);
- Damas: кам фойдаланилган — 0,5 фоизга (8 135 доллардан 8 098 долларга), ўртача фойдаланилган — 1,4 фоизга (8 минг доллардан 7 886 долларга), кўп фойдаланилган — 4,1 фоизга (7 300 доллардан 7 минг долларга) арзонлашган.
Маҳаллий люкс автомобиллар нархи
Кам фойдаланилган Equinox ва Malibu автомобилларининг ўртача нархларида ошиш кузатилган бўлса-да, ўртача ва кўп фойдаланилганлари учун нархлар арзонлашишда давом этди.

Фото: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти
Хусусан:
- Malibu: ўртача фойдаланилган — 2,1 фоизга (29 100 доллардан 28 500 долларга), кўп фойдаланилган — 1,6 фоизга (25 минг доллардан 24 600 долларга) арзонлаган бўлса, кам фойдаланилган учун ўртача нарх 1,2 фоизга (29 650 доллардан 30 минг долларга) ошди;
- Equinox: ўртача фойдаланилган — 1,6 фоизга (30 500 доллардан 30 минг долларга) арзонлаб, кўп фойдаланилгани учун ўртача нарх (26 500 доллар) ўзгаришсиз қолган бўлса, кам фойдаланилгани 0,9 фоизга (34 минг доллардан 34 308 долларга) ошган;
- Tracker: кам фойдаланилган — 1,6 фоизга (18 700 доллардан 18 403 долларга), ўртача фойдаланилган — 2,3 фоизга (17 700 доллардан 17 300 долларга), кўп фойдаланилган — 2,9 фоизга (17 минг доллардан 16 500 долларга) арзонлашган.
Электромобильлар нархи
Мазкур даврда кўп фойдаланилган BYD E2: (15 250 доллар) ва Yuan Up (20 минг доллар) электромобиллари нархи ўзгармаган бўлса, бошқа электромобиллар ўртача нархларида арзонлаш кузатилди:
- BYD E2: янги — 1,8 фоизга (17 100 доллардан 16 800 долларга), ўртача фойдаланилган — 2,9 фоизга (15 970 доллардан 15 500 долларга);
- BYD Han: янги — 0,9 фоизга (32 500 доллардан 32 200 долларга), кўп фойдаланилган — 2,9 фоизга (31 750 доллардан 31 250 долларга);
- BYD Song Plus DM-i Champion: янги — 0,3 фоизга (29 100 доллардан 29 минг долларга), ўртача фойдаланилган — 1,1 фоизга (27 200 доллардан 26 900 долларга), кўп фойдаланилган — 2,8 фоизга (24 999 доллардан 24 300 долларга);
- BYD Song Plus EV Champion: янги — 1,4 фоизга (28 500 доллардан 28 090 долларга), ўртача фойдаланилган — 3,6 фоизга (26 600 доллардан 25 650 долларга), кўп фойдаланилган — 2,9 фоизга (24 050 доллардан 23 350 долларга).
Хорижий автомобиллар нархи
- Elantra: ўртача фойдаланилган — 2,3 фоизга (21 500 доллардан 21 минг долларга); кўп фойдаланилган — 4,8 фоизга (21 минг доллардан 19 995 долларга);
- Tucson: кам фойдаланилган — 1,5 фоизга (33 500 доллардан 33 минг долларга), ўртача фойдаланилган — 0,8 фоизга (31 750 доллардан 31 500 долларга); кўп фойдаланилган — 2 фоизга (25 500 доллардан 25 минг долларга);
- Sportage: кам фойдаланилган — 1,4 фоизга (29 минг доллардан 28 600 долларга), ўртача фойдаланилган — 1,8 фоизга (27 500 доллардан 27 минг долларга);
- Seltos: кўп фойдаланилган — 2,1 фоизга (23 500 доллардан 23 минг долларга) арзонлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар