Хитойда учувчи автомобиллар оммавий ишлаб чиқарилади

1 дақиқа ўқиш5.7K
Хитойда учувчи автомобиллар оммавий ишлаб чиқарилади
Хитойнинг XPeng компанияси 2026-йилда дунёдаги илк оммавий учувчи автомобилларни ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда, деб Xinhua агентлиги хабар берди.

Компания бош директори Хэ Сяопэннинг сўзларига кўра, XPeng бу режани Хитойда паст баландликда парвоз қилувчи транспорт воситалари бозорининг ривожланиши ва ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши фонида амалга оширишни мўлжалламоқда. Агар барча ишлар режалаштирилган тартибда давом этса, XPeng дунёда биринчи бўлиб учувчи автомобилларни оммавий ишлаб чиқарувчи компанияга айланади.

Хитойнинг 2025-йил учун иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режасига кўра, мамлакатда паст баландликда парвоз қилувчи транспорт воситаларининг қўлланилишини кенгайтириш режалаштирилган. Шу билан бирга, хавфсизлик чораларини кучайтириш ва хавфларни бартараф этиш бўйича ҳам иш олиб борилади.

XPeng вакилларининг маълум қилишича, 2024-йил охирида компания учувчи автомобиллар ишлаб чиқариш заводининг қурилишини 2025-йилнинг учинчи чорагида якунлашни режалаштирган. Шунингдек, XPeng Aeroht модулли автомобилининг олдиндан сотувларини 2024-йил охирида бошлаш мўлжалланган. Ушбу автомобиль багажидан учувчи қурилма чиқиб, икки кишини ҳавога кўтариш имкониятига эга бўлади.

Мазкур автомобилнинг дастлабки нархи 1-2 миллион юань (тахминан 138-276 минг АҚШ доллари) атрофида бўлиши кутилмоқда. Дастлаб у Хитой бозорида сотувга чиқарилиб, кейинчалик халқаро бозорга ҳам етказилиши режалаштирилган. Компания харидорларга етказиб беришни 2025-йилнинг тўртинчи чорагида бошлашни мақсад қилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?