03:34 / 17.03.2025
363

Volkswagen Polo асосида арзон кроссовер ишлаб чиқара бошлади

Volkswagen Polo асосида арзон кроссовер ишлаб чиқара бошлади
Volkswagen компанияси Polo модели асосида ишлаб чиқилган янги бюджетли кроссовер – Volkswagen Tera’ни ишлаб чиқара бошлади, деб Auto.Mail.ru хабар берди. Ушбу модел ривожланаётган бозорлар учун мўлжалланган бўлиб, Renault Sandero Stepway форматидаги йўлтанламас ҳисобланади.

Volkswagen Tera хусусиятлари:
Йўлтанламас кузов, олдга тортиш ва ярим мустақил орқа суспензия
1,0 литрли турбомотор (116 от кучига эга)
6 поғонали автоматик узатмалар қутиси
Базавий версияси – 100 000 реал (17,2 минг доллар)
Энг қиммат версияси – 140 000 реал (24 минг доллар)

Volkswagen Tera Бразилиянинг Таубате заводида ишлаб чиқарилмоқда. Биринчи моделлар бу йилнинг баҳорида сотувга чиқарилади, йил охиригача Аргентина, Чили, Колумбия ва Уругвайда ҳам тақдим этилиши кутилмоқда. Кейинчалик у Мексика ва Африка бозорларига чиқиши мумкин.

Volkswagen Tera’нинг энг арзон комплектациялари ҳақида ҳали маълумот йўқ, аммо у оддий механика ва атмосферик моторли версияда ҳам чиқарилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг