
Автомобиль соҳаси экспертлари бозорни таҳлил қилгач, келгуси йили тақдим этилишини автомобиль мухлислари кўзи тўрт бўлиб кутаётган уч модификацияни аниқлашди.
Топ-3 бошида Nissan Teana. Янги модификация уч хил двигателга эга бўлади. Улар 2, 2,5 ва 3 литрли агрегатлардир. Машина қуввати 150-175 от кучи орасида. Смартфонга боғланадиган янгича мултимедиа тизими бўлади. Русум 2017 йилнинг биринчи ярмида чиқиши кутиляпти.
Audi RS1 ҳам кутилаётганлар орасида бор. Немис машинасига 300 от кучига эга бўлган 2 литрли двигатель ўрнатилади. Замонавий диод чиқроқли фараларга эга. “Ауди” Женева автосалонида кўрсатилади. Европада у 38 минг евродан сотилиши кутиляпти.
Учликни французларнинг Renault Megane автомобили якунлайди. Русумга 1,2 литрли двигатель ўрнатилади. Тақдимоти келаси йили ўтказилади. Renault Megane 12 минг доллар нархда харидорга таклиф этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар