Хитойнинг GAC компанияси Enlight электрли суперкарининг тизерини намойиш қилди. Прототип ноябр ойида Гуанчжоу автосалонларидан бирида оммага кўрсатилади.
Дараги чиққан суперкар тўла узатмали бўлиши, автопилоти ҳамда тўлалигича электрда ҳаракатланиши маълум. Серияли ишлаб чиқарилиш эҳтимоли айтилмади.
GAC электрли суперкар ишлаб чиқараётган биринчи Хитой компанияси эмас. Масалан, апрел ойида BAIC фирмаси Пекин автосалонида ArcFox-7 электромобилини намойиш этди. ArcFox-7 603 от кучига эга бўлиб, литий-ионли аккумуляторлар ўрнатилган. Электрли купе юз тезликка уч сонияда эришиши, айниқса, диққатга сазовордир.
Ноябр ойи охирида Лондонда Хитойнинг NextEV компанияси 1360 от кучига эга бўлган гиперкарни намойиш қилади. У ҳам уч сонияда 100 км/соат тезликка чиқади, максимал тезлиги соатига 300 км. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди