
Тошкентда 30 март куни масжидлар ёнидаги йўллар вақтинча ёпилади, деб Nova24.uz хабар берди.
30 март куни соат 00:00 дан 7:30 гача Тошкент шаҳридаги масжидлар атрофидаги йўллар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотга кўра, пойтахтдаги 124 та масжидда байрам намози ўқилади. Шу муносабат билан қуйидаги туманлардаги йўлларда ҳаракат чекланади:
Мирзо-Улуғбек тумани:
«Тўра бува» масжиди: Буюк Ипак йўли кўчаси — Шуртепа кўчасидан Султония кўчасигача.
Бектемир тумани:
«Хутон» масжиди: Бектемир проспекти — Хусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.
Олмазор тумани:
«Исломобод» масжиди: МКАД — Сагбон кўчасидан Нурафшон ва Сагбон кўчалари кесишмагича;
«Ҳазрати Имом» масжиди: Қорасарай кўчаси — Нурафшон кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;
«Дўстжонбой» масжиди: Сагбон ва 12-проезд Сагбондан Келес йўли ва Наразтепа кўчасигача.
Шайхонтоҳур тумани:
«Шайх Зайниддин» масжиди: Кўкча дарвоза — Нурафшондан Бешқайрағочгача;
«Хўжа Аламбардор» масжиди: Бунёдкор проспекти — Камолондан 2-проезд Устозодагача;
«Кўҳ ота» масжиди: Себзар кўчаси — Нурафшондан Лабзакгача.
Чилонзор тумани:
«Убай ибн Каъб» масжиди: Ал Хоразмий — Хирмонтепадан Катта канигача;
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди: Сўгалли ота — Ал Хоразмийдан Хонобод 2-тупигигча;
«Новза» масжиди: Бунёдкор — Мукимийдан Олий Мажлис биноси қарши томонидаги йўлгача.
Учтепа тумани:
«Абдуллоҳ ибн Маъсуд» масжиди: Лутфий — Хирмонтепадан Катта кани-Лутфийгача;
«Ҳазрати Али» масжиди: Назарбек — Маҳоратдан 1-проезд Замахшаригача.
Юнусобод тумани:
«Минор» масжиди: МКАД — Кўргазмадан Ш.Рашидовгача;
«Мирзо Юсуф» масжиди: Боғишамол — Шивлигача.
Яккасарой тумани:
«Усмон бин Маъзун» масжиди: МКАД — Қушбегидан Файзли Тошкентгача.
Сергели тумани:
«Нурул Ислом» масжиди: МКАД ва Файзли Тошкент кесишмасидан МКАД ва Кумарик кесишмагича.
Яшнобод тумани:
«Ислом ота» масжиди: Фарғона йўли — Фитратдан Талимаржангача.
Миробод тумани:
«Қўйлиқ ота» масжиди: ТКАД — «Қўйлиқ» бозори ёнидаги кўприкдан ТКАД ва Мунис кесишмагича.
Шунингдек, масжидлар яқинидаги бошқа кўчаларда ҳам ҳаракат чекланиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар