date
views 174

Leapmotor электромобиллари Ўзбекистонда сотилишига шартли рухсат берилди

Leapmotor электромобиллари Ўзбекистонда сотилишига шартли рухсат берилди
Хитойнинг Leapmotor бренди электромобилларини Ўзбекистонда сотишга шартли равишда рухсат берилди. UzTEST матбуот хизматининг маълум қилишича, Zhejiang Leapmotor Technology Co. раҳбарияти 7 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюрди ва икки томонлама музокаралар ўтказилди.

14 апрель куни Пскент туманида жойлашган лабораторияда «Leapmotor C16» моделлари электромагнит мослиги синовидан муваффақиятли ўтди. Синовлар ООНнинг 10-сонли Қоидани талаблари асосида ўтказилди.

Leapmotor компаниясига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилди:

Ўзбекистондаги расмий ва юридик вакилни тайинлаш;
Автомобил турини тасдиқлаш учун барча ҳужжатларни тақдим этиш;
Ишлаб чиқариш жараёнларини баҳолаш мажбурияти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ S16 моделида кучли электромагнит халақитлар аниқлангандан сўнг, UzTEST томонидан Leapmotor учун сертификатлаш жараёнлари тўхтатилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Leapmotor электромобиллари Ўзбекистонда сотилишига шартли рухсат берилди