
Ford Motor компанияси АҚШда икки хил чақириб олиш кампанияси доирасида 148 мингдан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда, деб хабар берди Reuters ва Finance.ua.
Қайд этилишича, 123 611 та автомобилда тормоз суюқлиги чиқиб кетиши эҳтимоли бор. Бу тормоз самарадорлигини пасайтиради ва тўхташ масофасини узайтиради. Бу ҳолат 2017–2018 йилда чиқарилган Ford F-150, Expedition ва Lincoln Navigator моделларига тегишли.
Дилерлар бепул равишда асосий цилиндр ёки тормоз вакуум кучайтиргичини алмаштиради.
Шунингдек, 2025 йилда чиқарилган Explorer моделларининг 24 655 таси қайтариб олинади. Уларда ҳаракат вақтида кувват тизимини бошқариш модули (PCM) қайта ишга тушиб кетиши мумкин. Бу эса автоматик парковка тизими ишламай қолишига ёки моторнинг ўчишига сабаб бўлиши мумкин.
Бу муаммо ҳам дилерлар томонидан бепул бартараф этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар