date
views 8 339

Ўзбекистонда «ТАХI WIFI» хизматлари йўлга қўйилади

Ўзбекистонда «ТАХI WIFI» хизматлари йўлга қўйилади

2014 йил 1-декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри кўчаларида янги бренд остидаги такси хизматлари пайдо бўлди. "ТАХI WIFI" номи остидаги таксилар хизмати "ТОП Тransport г. Ташкент" компанияси томонидан тақдим қилинган. Бу ҳақида «12news.uz»на асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Ушбу ташкилот директори Жонибек Омонов 12news.uz нашри журналистига берган интервьюсида бу хизматнинг афзалликлари ҳақида гапириб, ҳозирги ахборот технология шароитлари талабларидан келиб чиқиб, мижозларга сиифатли ва қулай хизматлар кўрсатиш сифатида ушбу янги лойиҳага қўл урилгани ҳақида гапириб ўтган.
Унинг айтишича, ушбу янги "ТАХI WIFI" хизмати юртимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар учун ҳам бир қатор қулайликларни таклиф этади. Хусусан, сайёҳлар ҳайдовчилар билан бемалол ўз тилларида гаплашиш имконига эга бўлишади.

фото: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда «ТАХI WIFI» хизматлари йўлга қўйилади